Daryo

Нигерия дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Мазкур дронлар разведка маълумотларини йиғиш ва ҳужум уюштиришга мўлжалланган

1 дақиқа ўқиш5 020 кўришлар0 изоҳ0

Нигерия ўзининг разведка ва ҳужумчи дронларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда ZBC телеканали маълум қилди.

Улар орасида қанотлари кенглиги 3,9 м, парвоз давомийлиги етти-саккиз соат, максимал учиш оғирлиги 35 кг, тезлиги 80 км/соат бўлган АYBARS-II патрул дронлар бор.

Фото: “Репорт.аz”

Шунингдек, максимал учиш вазни 15 кг ни ташкил этадиган ва саккиз соатгача уча оладиган SZК-290 дронлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Patroller-20 ва МIKIYA-20 дронларининг учиш оғирлиги 5-6 кг ни ташкил қилади ва улар уч соатгача ҳавода қолиши мумкин.

АDАN 70 ҳужумчи дрон қуруқликдаги объектларни нишонга олиш учун 60 миллиметрлик олтита миномёт билан жиҳозланган. У ярим соатгача уча олади.

Фото: Warspot

Oturukpokpo дрони юкларни 20 км гача бўлган масофага етказиш учун мўлжалланган, максимал учиш оғирлиги 55 кг.

Аввалроқ Украина расмийлари АҚШ томонидан тақдим этилган дронлар ишламай қолаётганидан ва уларнинг аксарияти радиоэлектрон уруш воситаларини енгиб чиқа олмаслигидан шикоят қилганди.

Украиналик ҳарбийлар, шунингдек, қурилмалар ҳавога кўтарилишида қийинчиликлар кузатилаётганини қўшимча қилган.

Фото: Baykar Technologies

24 октябрь куни Туркиянинг машҳур Bayraktar ҳарбий дронини Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкинлиги хабар берилганди.

“Baykar Defence компанияси бош директори Ҳалук Байрактар билан ўтказилган музокаралар алоҳида ва муҳим воқеа бўлди. Томонлар мамлакатимиз ҳудудида тактик учувчисиз авиация тизимлари ва оператив даражадаги ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича йўл харитасини тайёрлаш тўғрисида келишувга эришди”, дея хабар берган Қозоғистон Мудофаа вазирлиги.

Bayraktar дронларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Қозоғистонга нафақат миллий хавфсизлик даражасини ошириш, балки юқори технологик ҳарбий ишланмалар соҳасида ўз мавқейини мустаҳкамлаш имконини бериши кутилаётгани ҳам қўшимча қилинган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар