Daryo

ОЧЛ-2. “Насаф” ўзида Иордания клубига мағлуб бўлди

Қаршиликлар “Ал Ҳуссейн”га қарши иккинчи ўйинда ҳам имкониятни бой берди

1 дақиқа ўқиш14 834 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича ОЧЛ-2 турнирининг 4-туридан ўрин олган ўйин 6 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: “Насаф”

“Насаф” Қаршидаги “Марказий” стадионида “Ал Ҳуссейн”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 23-дақиқасида Шароф Муҳиддинов ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Резиқ Муҳаммад ҳисобни тенглаштирди. Бўлим охирида Резиқ дублни расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда эса дарвозалар ишғол этилмади ва Иордания клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси илк турда “Кувайт” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди. 2-турда эса “Шабоб ал Аҳли”ни мағлуб этганди. 3-турда айнан “Ал Ҳуссейн”га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

ОЧЛ-2

4-тур баҳси

6 ноябрь, чоршанба

“Насаф” – “Ал Ҳуссейн” 1:2

Голлар: 1:0 — 23 Муҳиддинов, 1:1 — 31 Резиқ Муҳаммад, 1:2 — 45+2 Резиқ Муҳаммад.

“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Мурод Раҳматов, 67), 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жаба Жигаури,46), 14.Шароф Муҳиддинов, 19. Стефан Чолович ( 88.Марко Станоевич, 80) 22.Игор Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 46), 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.

“Ал Ҳуссейн”: 1.Язид Абдулла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 5.Али Аҳмад Ҳажаби ( 17.Адҳам Муҳаммад Ал Қураиши, 61), 8.Ража Аэд Ҳасан, 13.Маҳмуд Ал Марди, 15.Саэд Аҳмад Ал Росан, 21.Салим Амер Обеид (88.Итало Энрике Сильва, 74), 24.Эҳсан Ҳаддад, 36.Абдулжалел Ажагун, 77.Ориф Ҳаитам (90.Резиқ Муҳаммад Баниҳани, 15) 98.Юсуф Абу Жалбуш.

Огоҳлантиришлар: Абдаллаҳ Насиб (5), Зафармурод Абдираҳматов (13), Резик Муҳаммад (50), Абдулжалел Ажагун (83).

Navoiy viloyatidanman. Samarqand Davlat Universitetining Psixologiya yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2021-yildan buyon Sport boʻlimida muxbir lavozimida ishlayman va jahon, oʻzbek sportida yuz berayotgan voqealarni kuzatib, yoritib boraman. “Ideal kunlar” mening eng sevimli filmim. Kitoblardan esa Oldos Hakslining “Oo, ajib yangi dunyo” asari menga juda yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар