Daryo

Қирғизистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади

Маълум қилинишича, мазкур ўзгариш 2025 йил бошидан кучга киради

1 дақиқа ўқиш19 970 кўришлар0 изоҳ0

Қирғизистонда 2025 йил бошидан 12 йиллик таълим тизими жорий этилади.

Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

“Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республиканинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепцияси тасдиқланди, дастурни амалга ошириш 2025 йилдан бошланади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

12 йиллик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳнома 2027—2028-ўқув йилидан бошлаб берилади.

Фото: “Репорт.аз”

Шу пайтгача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик мактаб таълим тизими мавжуд эди.

Аввалроқ Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши 26 минг 400 сом (20 октябрдаги курс бўйича 3 миллион 941 минг сўмдан зиёд) экани маълум қилинганди. 

“2022 йилда ўқитувчиларнинг ўртача маоши мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи билан тенглашди, бу эса ҳатто университет устозлари учун ҳам мактабда ишлашни жозибадор қилди”, деган  мамлакат таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаев.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар