Daryo

Исроил 500 млн долларлик лазер қурилмаларига буюртма берди

“Ҳизбуллоҳ” учираётган дрон ва снарядларнинг айримларини “Темир гумбаз” тута олмаётгани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш9 958 кўришлар0 изоҳ0

Исроил 530 миллион долларлик “Темир нур” ҳаво ҳужумига қарши лазер қурилмаларига буюртма берди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Фото: Breaking Defense

Исроил Мудофаа вазирлиги Rafael Advanced Defense Systems ва Elbit Systems компаниялари билан шартнома имзолади. Лазерли қурилмалар “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг яҳудий давлатига учирадиган дронлари ва бошқа снарядларини тутиб олишга қаратилган. У Исроилда мавжуд “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини тўлдиради. 

“Темир гумбаз” Ливан гуруҳи томонидан учирилган снарядларни аксариятини тутиб олмагани сабабли қурбонлар қайд этилган. Шу сабабли Исроил лазерли тизимларга буюртма берган. У бир йил ичида операцион хизматга кириши кутилмоқда.

Сентябрь ойи охирида Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” билан урушаётган бир пайтда АҚШнинг 8,7 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини олганини эълон қилди. Шундан 5,2 миллиард доллари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун, шу жумладан “юқори қувватли лазерли мудофаа тизимини ишлаб чиқишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш” учун ажратилган.

2021 йилда ўтказилган синовдан сўнг Мудофаа вазирлиги кичик самолётдаги лазер тизими дронга энергия нурини ёғдириб, тешикни ёқиб юбориши ва уни ёндириши кўрсатилган видеони эълон қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар