Daryo

ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга розилигини эълон қилди

Фаластин ҳаракати Миср амалдорлари билан музокараларда шартларини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш6 258 кўришлар0 изоҳ0

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил Ғазо секторига ўт очишни тўхтаца, жангни тугатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг юқори мартабали аъзосига таяниб, Barron’s хабар берди.

Фото: Getty Images

ҲАМАС делегацияси Қоҳирада Миср амалдорлари билан музокара олиб борган. Улар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга алоқадор “ғоя ва таклифлар”ни муҳокама қилган. ҲАМАС жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган, бироқ Исроил қуйидаги шартларни бажариши шарт:

  • ўт очишни тўхтатиш мажбуриятини олиш;
  • Ғазо секторидан чиқиб кетиш;
  • кўчирилган шахсларнинг қайтишига рухсат бериш;
  • асирлар алмашиш бўйича жиддий келишувга рози бўлиш;
  • Ғазога гуманитар ёрдам киришига имкон яратиш.

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ал Таний Миср ва ҲАМАС Ғазо секторининг келажаги бўйича музокаралар олиб борганини тасдиқлаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар