Daryo

Арманистон Озарбайжонни тинчлик шартномасини имзолашга чақирди

Аввалроқ Ереван Боку билан тинчлик шартномасини тузиш учун Конституцияни ўзгартиришга тайёр эканини маълум қилганди

1 дақиқа ўқиш5 086 кўришлар0 изоҳ0

Ереван Бокуни тинчлик шартномасини имзолашга таклиф қилмоқда, дея Қозонда БРИКС+/аутрич форматидаги БРИКС саммитининг якуний йиғилишида Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

Фото: Shutterstock
“Келишув лойиҳаси бугунги кунда келишилган мазмунда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик ўрнатиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш ва муносабатларни нормаллаштириш учун зарур бўлган барча фундаментал масалаларни шакллантиради, кўриб чиқади ва ҳал қилади. Биз Озарбайжонни ушбу шартномани имзолашга таклиф қиламиз”, деди Пашинян.

Аввалроқ Арманистон Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузиш учун Конституцияни ўзгартиришга тайёр эканини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, агар Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси тузилса, бу ҳужжат мамлакат Асосий қонунига мувофиқлигини текшириш учун Арманистон Конституциявий судига (КС) юборилади.

“Агар Конституциявий судимиз келишув Арманистон Конституциясига зид деб қарор қилса, шунга қарамай, бу ҳолатда биз тинчлик ўрнатиш учун конституциявий ўзгаришлар зарур бўлган аниқ вазиятга дуч келамиз. Агар Конституциявий суд шартномани Конституцияга мувофиқ деб топса, ҳужжатни ратификация қилишда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди”, деб тушунтирди Пашинян.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар