Daryo

БМТ: Уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди

Секторда қашшоқлик даражаси кескин ошгани, ҳар тўрт кишидан уч нафари қашшоқликда яшаши маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш23 386 кўришлар0 изоҳ0

Исроил армиясининг ҳужуми Ғазо секторининг ривожланишини деярли 70 йил орқага сурди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: DPA

Ўтган йил давомида секторда қашшоқлик даражаси кескин ошган. Жумладан, ҳар тўрт кишидан уч нафари қашшоқликда яшайди.

Ғазо 70 йил олдинги, яъни 1955 йилдаги ривожланиш даражасига қайтди. Ҳозирги вақтда иқтисодиётни бўғиб қўяётган чекловлар олиб ташланиши керак, деди Тараққиёт дастурининг Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш бўйича махсус вакили ўринбосари Читосе Ногучи.

Таъкидланишича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазода яқин тарихдаги энг йирик гуманитар офатлардан бири рўй бермоқда. Мавжуд вазият мисли кўрилмаган кўп қурбонлар, вайронагарчиликлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва оммавий кўчишларга олиб келди.

Исроилнинг Ғазо секторига ёрдам тарқатиш бўйича қатъий чекловлари эса инқирозни янада кучайтирди. БМТ содир бўлаётган воқеалар барча фаластинликларнинг келажаги учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди.

Агар иқтисодий чекловлар бекор қилинмаса, шунингдек, тикланиш ва ривожланишга инвестициялар киритиш бўйича саъй-ҳаракатлар таъминланмаса, Фаластин иқтисодиёти урушдан олдинги даражага қадар тикланолмаслиги, олдинга силжий олмаслиги ва бутунлай гуманитар ёрдамга таяниб қолиши мумкин, дейилади ҳисоботда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 42 600 кишидан ортиқ одам ҳалок бўлган. Улардан 17 мингга яқини болалар ҳисобланади. 10 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган. Жароҳатланганлар сони эса 99 800 минг кишига яқинлашмоқда. Исроилда эса жами 1 139 киши ҳалок бўлган, 8730 киши жароҳатланган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар