Daryo

Буюк Британияда ҳаво ҳужумларини қайтариш учун мудофаа тизимлари етишмайди — ОАВ

“Мамлакат Исроилнинг ‘Темир гумбаз’ига ўхшаш ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиши керак”, деди Британия парламентининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси собиқ раиси Тобиас Эллвуд

1 дақиқа ўқиш5 523 кўришлар0 изоҳ0

Буюк Британияда ҳаво мудофаа тизимлари етишмайди, бу эса эҳтимолий ҳаво ҳужумида мамлакатни заиф ҳолга келтиради. Бу ҳақда Британия парламентининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси собиқ раиси Тобиас Эллвуд маълум қилди.

Фото: AP

Гипертовушли ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужум амалга оширилган тақдирда Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари қаттиқ юкламага учраб, заиф бўлиб қолади, деб ҳисоблайди у.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмаслиги сабабли Лондон катта хавф остида қолмоқда. Буюк Британия муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун Исроилнинг ‘Темир гумбаз’ига ўхшаш ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишга сармоя киритиши керак”, деди Эллвуд.

У ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни тезлаштиришга чақирди.

Эллвуднинг таъкидлашича, гипертовушли ракеталарни яратиш ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланиш Британия ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашга қўшимча сармоя киритишни талаб қилади. Нашрнинг эслатишича, 1 октябрь куни Эрондан Исроил томон учирилган қанотли ракеталарни уриб тушириш учун Британиянинг ҳарбий ҳаво кучлари ҳам жалб қилинган. Аммо улар ўз вазифаларини уддалай олмаган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар