Daryo

ЖССТ Марбург вирусининг глобал эпидемияси хавфидан огоҳлантирди 

Марбург Эбола оиласига мансуб ва клиник жиҳатдан унга ўхшаш бўлиб, геморрагик безгакни келтириб чиқарувчи вирусли касалликдир

1 дақиқа ўқиш10 812 кўришлар0 изоҳ0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада Марбург вирусининг илк ҳолатлари қайд этилганидан кейин мазкур вирус эпидемияси хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Shutterstock

ЖССТнинг аниқлик киритишича, 26 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу вирус билан боғлиқ жами 26 та, жумладан, саккизта ўлим ҳолати қайд этилган. Руанданинг 30 та ҳудудидан еттитасида бундай ҳолатлар аниқланган.

Касалланганларнинг аксарияти Руанда пойтахти Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт ташкилоти ходимларидир. ЖССТ маълумотларига кўра, эпидемия хавфи миллий ва минтақавий даражада жуда юқори, аммо глобал даражада паст.

Марбург вируси Эбола оиласига мансуб ва клиник жиҳатдан унга ўхшайди. У геморрагик безгакни келтириб чиқарувчи вирусли касалликдир. Инфекция касалланган одамларнинг биологик суюқликлари билан бевосита алоқа қилиш орқали, шунингдек, юзалар ва материаллар орқали юқади. Вирус билан оғриган беморларда кучли бош оғриғи, қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетиши каби аломатлар кузатилади.

Вируснинг ўлим даражаси 88 фоизга етади. Ташкилотнинг қайд этишича, ҳозирда Марбургга қарши вакцина мавжуд эмас. Уни даволаш симптоматик бўлиб, иммунитетни сақлаш учун препаратлар қўлланади.

Германиянинг Bild нашри хабар беришича, 2 октябрь куни Германия федерал полицияси икки йўловчида Марбург вируси аломатлари борлиги сабабли Гамбург марказий вокзалидаги иккита йўлни бир неча соатга ёпиб қўйган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилардан бири аввалроқ Руандага борган ва у ерда вирус юқтирган бемор билан алоқада бўлган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар