Daryo

Исроил БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилди ва унга мамлакатга киришни тақиқлади

“Эроннинг Исроилга қарши жирканч ҳужумини сўзсиз қоралай олмаса, Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас”, деди Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац

1 дақиқа ўқиш10 820 кўришлар0 изоҳ0

Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац БМТ бош котиби Антониу Гутерришни персона нон грата деб эълон қилди. Бунга Гутерриш Эроннинг Исроилга уюштирган ракета ҳужумини сўзсиз қораламаганини сабаб қилиб келтирди.

"БМТ бош котиби Антониу Гутерришга мамлакатга кириш тақиқланди", деб ёзди Кац Х ижтимоий тармоғида.

Фото: “Ун.орг”

“Эроннинг Исроилга қарши жирканч ҳужумини сўзсиз қоралай олмаса, дунёнинг деярли барча давлатларидан фарқли ўлароқ, Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас”, деб давом этди у.

Кац, шунингдек, Гутерришни 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҲАМАС ҳужумини ҳалигача қораламаганликда ва ҲАМАСни террорчи ташкилот деб эълон қилишга уринмаганликда айблади.

Кеча 1 октябрь куни Эрон Исроилга кўп миқдордаги баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Исроил мазкур ҳужумга вақти келганда жавоб беришини маълум қилди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар