Daryo

“Исроил Насруллоҳни йўқ қилиш учун 80 дан ортиқ бомба ташлади” — ОАВ

Қайд этилишича, ҳар бир бомбанинг оғирлиги 1 тоннани ташкил қилган

1 дақиқа ўқиш24 070 кўришлар0 изоҳ0

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳни Байрут чеккасида йўқ қилиш учун 80 дан ортиқ бомба ташлади, дея Ynet ахборот портали хабар берди.

Фото: Getty Images
“Исроил мудофаа кучлари вакили Насруллоҳни “Янги тартиб” деб номланган операция бўйича йўқ қилиш давомида бункерга ҳар бири бир тонна оғирликдаги 80 дан ортиқ бомбани ташлади”, дейилади хабарда.

Бир кун аввал Байрутда ўнга яқин портлаш содир бўлгани хабар берилган эди. Исроил ҳарбийлари Даҳия тумани марказидаги турар жой бинолари остида жойлашган “Ҳизбуллоҳнинг асосий қароргоҳига ҳаводан зарба берилгани ҳақида маълум қилган.

Исроил армияси Насруллоҳ ва шиа ҳаракатининг жанубий фронти қўмондони Али Каркийнинг йўқ қилинганини расман тасдиқлаган.

Исроил армияси тақдим қилган инфографикага кўра “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-сиёсий раҳбарияти орасида минтақа қўмондони Абу Али Ридадан бошқа ҳеч ким тирик қолмаган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар