Daryo

“Толибон” аёлларга сотувчилар билан савдолашишни тақиқлади

Улар аёлларнинг овози “бегона эркакларни йўлдан оздириши”ни айтмоқда

1 дақиқа ўқиш24 166 кўришлар0 изоҳ0

“Толибон”нинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аёлларга нисбатан чекловларни кучайтирди. Жумладан, аёлларга сотувчилар билан савдолашиш тақиқланди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Фото: AFP

“Толибон”нинг айрим вилоятлардаги ахлоқ полицияси эркакларга хотинлари борасида тегишли буйруқ чиқарган. Улар аёллар сотувчилар билан савдолашганида, уларнинг овози бегона эркаклар томонидан эшитилиши ва бу “эркакларни йўлдан оздириши”ни даъво қилган. 

“Толибон”га кўра, аёллар гапирмасдан ва савдолашмасдан харид қилиши лозим.

Ахлоқ полицияси ўзларининг янги қонунларини амалга ошириш учун зўравонлик ва репрессияларни кучайтиргани айтилмоқда. Фуқаролар қонун ижроси юзасидан жиддий хавотир билдирган. Улар бу зулм, қасос, репрессия ва кенг тарқалган суиистеъмоллик муҳитини яратишини айтган. “Толибон” аёллар қўлқоп кийиб, юзини тўлиқ беркитиши кераклигини таъкидлаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар