Daryo

Қашқадарёда Хитойнинг йирик компаниялари ҳамкорлигида компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади

Лойиҳа 2024 йилнинг сўнгги чорагида ишга туширилади. Унда ишловчи ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади

1 дақиқа ўқиш19 606 кўришлар0 изоҳ0

Қашқадарёда Хитойнинг бир неча йирик компаниялари ҳамкорлигида компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади. 

 

Вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.

Мазкур инвестициявий лойиҳа 2024 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади. Унда 120 нафар ходим иш билан таъминланади. Ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар