Daryo

Илон Маск антисемитзм ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

Америкалик бизнесмен ОАВда ўзи ҳақида тарқалган хабарларни ёлғон деб атади

1 дақиқа ўқиш16 199 кўришлар0 изоҳ0

Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX компаниялари бош директори Илон Маск Х ижтимоий тармоғида (олдинги Twitter) антисемитзм қўллаб-қувватлаётгани боис юзага келган машмашага изоҳ берди. Бизнесмен ўз постида антисемитизм борасидаги барча айбловларни ёлғон деб атади.

Фото: Shutterstock
“Ўтган ҳафта ОАВда мен антисемит (яҳудийлар душмани) экани ҳақида юзлаб ёлғон материллар пайдо бўлди”, — дейди Маск.

Ижтимоий тармоқ эгасининг қўшимча қилишича, у “инсониятга фақат яхшилик, қолган барчага эса фаровон ва ёрқин келажак тилайди”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Маск Х фойдаланувчиларидан бирининг постига жавоб қайтариб, “яҳудий халқи оқ танли инсонларга нисбатан нафратни уйғотмоқда”, деб ёзганди.

Оқ уй Маскнинг баёнотини қоралаган. Apple, Disney, Amazon, Oracle ва бошқа йирик компаниялар миллиардернинг твити сабаб ижтимоий тармоқда реклама беришни тўхтатган эди.

Октябрь охирларида Фаластин маъмурияти Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди. Starlink Фаластин билан ҳамкорлик қилишга розилигини билдирган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар