Daryo

Беларусда яна бир вазир тўсатдан вафот этди

Алексей Авраменко 2019 йилдан бери Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимида ишлаб келаётганди

1 дақиқа ўқиш14 768 кўришлар0 изоҳ0

Беларусда мамлакат транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Авраменко тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

Фото: БелТА

Хабар қилинишича, Алексей Авраменко 4 июль куни 47 ёшида вафот этган. Вазирнинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган.

Алексей Авраменко 1977 йилда Минскда туғилган. 2006 йилдан Беларусь Вазирлар Кенгаши девонининг Транспорт ва коммуникациялар департаментида турли лавозимларда ишлаган, 2012 йилда эса унга раҳбарлик қилган.

2013 йилдан транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари, 2016 йилдан транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 2019 йилда у Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бу Беларусда сўнгги бир йил ичида иккинчи вазир ўлимидир — 2022 йилнинг ноябрида Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этганди. Унинг ҳам ўлим сабаби очиқланмаган, бироқ айрим манбалар вазирнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлганини илгари сурган.

Украиналик расмий Беларусь ташқи ишлар вазири ўлдириб кетилган бўлиши мумкинлигини билдирган. Макей заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам келтириб ўтилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар