Daryo

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

Равшан Ҳайдаров қайдномага 21 нафар футболчини киритган

1 дақиқа ўқиш20 168 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Равшан Ҳайдаров қайдномага 21 нафар футболчини киритган.

Дарвозабонлар: Отабек Боймуродов (“Пахтакор”), Асрор Кенжаев (“Нефтчи”), Эдем Неъматов (“Чиғатой”);

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов (“Энергетик-БГУ”, Беларусь), Муҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов (иккиси “Бунёдкор”), Саидафзалхон Аҳроров (“Турон”), Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқов (иккиси “Пахтакор”), Изатилло Пўлатов (“Металлург”), Зафармурод Абдураҳматов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Беҳруз Асқаров, Шаҳзод Раҳматуллаев, Аббосбек Файзуллаев (барчаси “Пахтакор”), Шерзод Эсанов (“Андижон”), Шаҳзод Акромов (“Насаф”), Нодир Абдураззоқов (“ОКМК”), Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия);

Ҳужумчилар: Шаҳзод Неъматжонов (“Металлург”), Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов (иккиси “Пахтакор”).

Фото: ЎФА

Маълумот учун, футбол бўйича йигирма ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Аргентина майдонларида 2023 йилнинг 20 майидан 11 июнига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси А гуруҳидан ўрин олган ва мусобақанинг очилиш ўйинида мезбон Аргентина ёшларига қарши майдонга тушади. Шунингдек, А гуруҳидан Янги Зеландия ва Гватемала U-20 терма жамоалари ҳам ўрин олган. Аввалроқ Аргентина мусобақа учун қайдномани эълон қилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар