Daryo

Расман: “Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган жамоа бош мураббийсиз қолди

1 дақиқа ўқиш11 878 кўришлар0 изоҳ0

Италиянинг “Специя” клуби бош мураббийи Лука Готти ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Reuters
Клуб амалга оширилган ишлар учун мураббийга миннатдорчилик билдиради ва унга профессионал муваффақиятлар тилайди, — дейилади “Специя” баёнотида.

Мураббийнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Готти “Специя”ни 2022 йилнинг июль ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 25 та ўйин ўтказиб, 6 ғалаба, 7 дуранг ва 12 та мағлубият қайд этди. Клуб Италия чемпионатида тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти — 3 мағлубият, 1 дуранг. Жамоа “Эмполи”га қарши охирги ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ғалабани қўлдан чиқарганди.

А Сериянинг 22-туридан кейин “Специя” 19 очко билан 17-ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчи “Верона” ҳисобида 17 очко бор.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов январь ойида “Рома”дан ижара асосида “Специя” сафига қўшилганди. Шомуродов клуб сафида иккита ўйин ўтказди ва самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар