Daryo

Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди

Эронда бўлиб турганларга эса ўта эҳтиёткорлик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилди

1 дақиқа ўқиш9 776 кўришлар0 изоҳ0

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига заруратсиз Эронга бормасликни тавсия қилди.

“Эрондаги беқарор вазият ва Озарбайжон дипломатик ваколатхонасига қарши уюштирилган терактни ҳисобга олиб, биз фуқароларга Эронга заруратсиз ташриф буюрмасликни, Ислом Республикасида бўлиб турганларга эса ўта эҳтиёткорлик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этамиз”, — дейилади Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

27 январь куни Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилган эди. Ҳужумчи хавфсизлик постида Калашников автоматидан ўқ узган, қўриқчилар бошлиғи ҳалок бўлган. Яна икки қўриқчи яраланган. Кейинроқ ҳужум лаҳзалари акс этган видео эълон қилинди.

ОАВ элчихонада отишма содир этган эркак буни оилавий сабабларга кўра қилгани ҳақида ёзди. У ярим йилдан ортиқ вақтдан бери бедарак кетган рафиқасини шу дипломатик ваколатхона биносида деб ўйлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар