Daryo

Тошкентда Matiz тўлиқ ёниб кетди (видео)

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш41 660 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Matiz тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 октябрь куни соат 15:27 да Шайхонтоҳур тумани Лайлатуғон кўчасида Matiz ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:32 да етиб борган ва ёнғин соат 15:38 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар