Daryo

Бақлажон, помидор ва мол гўшти қўшиб пишириладиган хуштаъм таом рецепти

Райҳон ҳамда зираворлар таомга ўзгача таъм бағишлайди

1 дақиқа ўқиш32 205 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifahacker

Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецептга кўра, сабзавотлар ҳамда помидор мол гўштини юмшоқ бўлиб пишишини таъминлайди. Райҳон ҳамда зираворлар эса таомга ўзгача таъм бағишлайди.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • пиёз — 1 дона;
  • мол гўшти — 350 грамм;
  • ўсимлик мойи — 1-2 ош қошиқ;
  • бақлажон — 1 дона;
  • помидор — 2 дона;
  • булғори қалапмири — 2 дона;
  • саримсоқ — 2 бўлак;
  • сув — 200 мл;
  • томат пастаси — 1 ош қошиқ;
  • райҳон, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Пиёз думалоқ, гўшт эса майда тўғралади.
  2. Пиёз ёғда 4-5 дақиқа давомида қовурилади.
  3. Устидан мол гўшти солиниб, тахминан 40 дақиқа давомида усти ёпиқ ҳолда паст оловда пиширилади.
  4. Пишишидан 5-10 дақиқа олдин туз ва мурч сепилади.
  5. Унгача бақлажон майда тўртбурчак шаклда тўғралиб, 20 дақиқага тузли сувга солинади.
  6. Сўнгра яхшилаб ювилиб, салфетка устига ёйиб чиқилади.
  7. Помидор, булғори қалампири, саримсоқ ва пиёзнинг қолган қисми майда тўғралади. Сабзавот, туз, мурч, райҳон ва зираворлар солинади.
  8. Сабзавотлар ва пиширилган гўшт бир идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
  9. Томат пастаси билан биргаликда сув қуйилади.
  10. Идиш қопқоғи ёпилади.
  11. Тахминан 40-45 дақиқа давомида 200 даража печда пиширилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар