Daryo

Энг оддий рецепт бўйича испанча ширинлик — чуррос тайёрлаб кўринг

Ширинликлар шакар упасига ботириб олинади ва дастурхонга асал ёки карамел билан тортилади

1 дақиқа ўқиш41 198 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Domashniy ochag”

Чуррос — испанча ширинлик бўлиб, узунчоқ ёки думалоқ шаклда бўлиши мумкин. Ширинликлар шакар упасига ботириб олинади ва дастурхонга асал ёки карамел билан тортилади. «Домашний очаг» нашри дунё ошхонасига оид мазали ширинлик рецепти билан бўлишди.

Фото: «Домашний очаг»
Керакли маҳсулотлар:
  • сув — 150 мл;
  • ун — 60 грамм;
  • сариёғ — 50 грамм;
  • тухум — 2 дона;
  • ўсимлик ёғи, шакар упаси.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Сув идишга қуйилади ва сариёғ солиниб, эригунча иситилади. Сўнгра аралаштирилиб, ун ва туз солинади.
  2. Қуюқлиги сметана сингари бўлгач, оловдан олинади.
  3. Хамир совугач, 5 дақиқадан кейин тухум билан аралаштирилади, қандолат қопига қуйилади.
  4. Товада ўсимлик ёғи яхшилаб қиздирилади. Қопчадан сиқиб чиқарилган ширинликлар  ёғда ҳар томони қизаргунга қадар пиширилади.
  5. Ширинлик шакли таъбга кўра турли шаклда бўлиши мумкин.
  6. Тайёр бўлган чурролар қоғоз салфетка устига қўйилади ва бироздан кейин шакар упасига ботириб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар