Daryo

Зеленский Жанубий Кореядан қурол сўради

Аввалроқ Жанубий Корея мудофаа вазири Украинага қурол етказиб бериш имкониятини рад этганди

1 дақиқа ўқиш73 404 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Ukinform”

Украина президенти Владимир Зеленский Жанубий Кореяга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Давлат раҳбари Жанубий Корея парламентида видеоалоқа орқали сўзга чиқиб, бир қанча қурол-яроғ сўраган.

Фото: «Укинформ»

«Бизга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари керак, самолётлар, танклар, бошқа зирҳли техникалар, артиллерия тизимлари ва ўқ-дорилар керак. Сизда эса бизга зарур нарсалар бор», —  деди у.

Аввалроқ Жанубий Корея мудофаа вазири Со Ук Украинага қурол етказиб бериш имкониятини рад этган эди. Бунгача Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Чон Ий Ен Сеул Киевга 30 миллион долларлик гуманитар ёрдам етказишни ва унинг умумий миқдорини 40 миллион долларга оширишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Шунингдек, ўз нутқида Зеленский Россия қўшинлари эгаллашга уринаётган Мариуполда уруш пайтида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлганини айтди. У Россия янги ҳужум учун ўн минглаб қўшин йиғаётганини қўшимча қилди. Гап Россиянинг Донбассдаги ҳужуми ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Март ойи бошида рус қўшинлари Мариуполни қамал қилишни бошлади. Ойнинг ўрталаридаёқ шаҳар ҳокимияти ҳудуднинг 80-90 фоизи вайрон бўлганини ва минглаб қурбонлар борлигини билдирган.

7 апрель куни Мариупол мэри Вадим Бойченко шаҳарда камида 5 минг киши ҳалок бўлганини айтди. Урушдан олдин Мариупол аҳолиси тахминан 430 минг киши эди. Шаҳар мэри Вадим Бойченкога кўра, апрель ойи бошида шаҳарда 100 мингга яқин одам қолган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар