Daryo

Совға учун ажойиб танлов: Сочлар учун мўлжалланган 5 та фойдали гаджет

Ниҳоят, бош кийимларни ечиб, сочлар ҳақида ўйлаш мумкин, чунки об-ҳаво исиб бормоқда

1 дақиқа ўқиш33 144 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pinterest

Баҳор фаслида аёллар кўпинча ўз образига янгиликлар киритади. Ўзгаришни эса шубҳасиз сочдан бошлашади.

Фото: Pinterest

Ниҳоят, бош кийимларни ечиб, сочлар ҳақида ўйлаш мумкин, чунки об-ҳаво исиб бормоқда. Одатдагидек, текис соч эгалари уларни дарҳол жингалак қилишни хоҳлашади, ва табиатан жингалак соч бўлганлар уни текислашни ёқтиради.

Термал чўтка

Фото: Pinterest

Сочингизни тартибга солишнинг энг қулай ва тезкор усули – бу термал чўтка. Уни оддий тароқ каби тараш кифоя, шунда сочлар силлиқ ва чиройли бўлади. Айтганча, у массаж эффекти туфайли соч ўсишига ҳам ажойиб таъсир кўрсатади.

Фен

Фото: Pinterest

Қуруқ ва сийрак соч эгалари бўлса, унда кам қувватли ва совуқ ҳаво билан таъминлаш қобилиятига эга фенни танлаш яхшидир. Кўпгина фенлар массаж чўткаси билан бирга келади, бу эса ҳажм яратишга имкон беради.

Стайлер

Фото: Pinterest

Стайлер жуда кўп функцияларга эга бўлиб, сочларни букишда ҳам, текислашда ҳам ёрдам беради. Шундай қилиб, ундан турли хил соч турмаги ҳосил қилиш мумкин.

Дазмол

Фото: Pinterest

Яхши дазмол, албатта, керамик қопламага эга бўлиши керак. Аммо нозик ва заиф сочларингиз бўлса, турмалин ёки тефлонни танлаш афзалдир. Ҳароратни созлаш қобилиятига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Жингалак қисқичлар

Фото: Pinterest
Текис соч эгалари кўпинча уларни жингалак қилишни хоҳлайди. Шунинг учун қисқичлардан фойдаланиш яхшироқдир. Айтганча, бешта тўлқинли қисқичлар мавжуд бўлиб, улар тезда сочни жинглак қилишга ва вақтни тежашга ёрдам беради. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар