Daryo

«Путин Украина масаласида музокараларга тайёр» — Песков

Дмитрий Песков айнан Россия президенти хавфсизлик кафолатини муҳокама қилиш ташаббусини илгари сурганини эслатиб ўтган

1 дақиқа ўқиш55 448 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “TASS”

Россия президенти Владимир Путин Украина атрофидаги вазият бўйича «музокараларга тайёр». Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «ТАСС»

«Президент Путин доимо музокаралар ва дипломатияни талаб қилиб келган», — дейди Песков.

У айнан Россия президенти хавфсизлик кафолатини муҳокама қилиш ташаббусини илгари сурганини эслатиб ўтган. «Украина — бу муаммонинг бир қисми, холос, бу Россия учун хавфсизлик кафолатлари муаммосининг бир қисми, албатта, президент Путин музокараларда иштирок этишга тайёр», — дея таъкидлаган Песков.

Аввалроқ президент матбуот котиби Россия Ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан, жумладан, хавфсизлик масалаларида ҳам манфаатдор эканини маълум қилганди. Песков ушбу қизиқишни ўзаро манфаатли эмас деб атаб, бу ҳолда Москва «бошқа қанотда мулоқот қилиш орқали» ҳамкорликни кенгайтиришини қайд этган.

Песковнинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО таклиф қилаётган хавфсизлик кафолатларига жавоб бериш ўрнига, Россия учун энг муҳим муаммоларни тушунишдан қочишга ҳаракат қилмоқда. «Хавфсизлик кафолатлари бўйича тўғридан-тўғри жавоб ўлмадик», — дея тушунтиради у.

13 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат бир соатдан кўпроқ давом этган. Суҳбат чоғида Байден Вашингтон Украина атрофидаги кескинликни дипломатик йўл билан тартибга солишга ҳам, «бошқа сценарийларга» ҳам тайёр эканини айтган.

АҚШ президенти Украинага босқин юз берган тақдирда, Россия «зудлик билан ва оғир» оқибатларга дуч келишини, мамлакатнинг жаҳон минбаридаги мавқейига путур етишини маълум қилган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар