Daryo

Дубай портидаги кемалардан бирида портлаш содир бўлди

Портлаш портдаги контейнер ташувчи кемада содир бўлган

1 дақиқа ўқиш43 482 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

Дубайдаги Жабал Али портида 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда воқеа гувоҳларига асосланиб, Al Arabia хабар берди.

Фото: Twitter

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш портдаги нефть ташувчи танкерда содир бўлган.

Кейинчалик амирлик ҳукуматининг маълум қилишича, портга лангар ташлаган кема бортидаги контейнерлардан бирида ёнғин чиққан, бу эса портлашга сабаб бўлган. Таъкидланишича, контейнерда ёнувчи материаллар бўлган. Амирлик ҳукумати полиция маълумотига таяниб, ёнғин 130 та контейнер сиғадиган кичик кемада содир бўлганини айтган.

Ҳозир воқеа жойида фуқаро муҳофазаси гуруҳлари ва фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда. Ҳодиса сабаблари текширилмоқда.

Расмийлар, шунингдек, ёнғин назоратга олингани ва портлашда ҳеч ким жабрланмаганини хабар қилди.

Al Arabia нашрининг ёзишича, воқеа портга жиддий зарар кўрсатмаган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар