Daryo

Жиззахда газ заправкада турган Matiz ва Nexia ёниб кетди

Маълум бўлишича, ёнғин автомобилларга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб юзага келган

1 дақиқа ўқиш105 150 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

28 июнь куни соат 05:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар «Сангзор» МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги Matiz ҳамда Nexia русумли автомобилларга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

«Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетгани, Фарғонадаги газ заправкада «Жигули» портлагани ҳамда Қашқадарёда ҳаракатланаётган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Ургутдаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ» портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар