Daryo

Илон Маск ваъдасига мувофиқ сўнгги уйини ҳам сотмоқда

Маск ўзининг катта бойлиги ҳақидаги танқидларга жавобан кўчмас мулкларини сотиб юборишга ваъда берганди

1 дақиқа ўқиш40 316 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Tesla асосчиси Илон Маск ўзининг сўнгги уйи — Сан-Франциско кўрфазидаги катта уйни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган.

Фото: Reuters

Шу орқали тадбиркор ўзига тегишли барча кўчмас мулк ва бошқа мулкларнинг катта қисмини сотиши ҳақида бир йил аввалроқ берган ваъдасини расман бажаради. Маск ушбу ваъдани ўзининг катта бойлиги тўғрисидаги танқидларга жавобан берган.

«Охирги уйимни ҳам сотишга қарор қилдим. Уни бирор катта оила сотиб олиши керак. Бу алоҳида ҳамиятга эга уй», — деб ёзган у Twitter’да.

Сўнгги уйни сотиш ҳақидаги хабар ProPublica нашри олиб борган суриштирув натижалари чоп этилганидан бир ҳафта ўтгач пайдо бўлди. Нашр ўз суриштирувида 25 нафар энг бадавлат америкалик, шу жумладан, Илон Маск ҳам даромад солиғини қонунда белгиланганидан сезиларли даражада кам тўлаётганини айтган.

2020 йил май ойида Илон Маскнинг барча кўчмас мулк портфели 100 миллион долларга баҳоланган, у Лос-Анжелес ва Сан-Франциско шаҳридаги еттита саройни ўз ичига олганди. Охирги уйни сотиши билан тадбиркорда бирорта ҳам турар-жой кўчмас мулки қолмайди. Унинг ўзи 2020 йилдан бери Техасда ўзининг SpaceX компаниясига қарашли уйни 50 минг долларга ижарага олиб яшаб келмоқда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар