Daryo

Фарғонада йўл четида тўхтаб турган «ЗИЛ» тиркамасига бориб урилган Cobalt’даги бир киши ҳалок бўлди

Машинадаги яна бир йўловчи ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш46 741 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyati IIB matbuot xizmati

Фарғона вилоятининг Данғара туманида «ЗИЛ» тиркамасига бориб урилган Cobalt’да бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Воқеа 15 май куни юз берган. Ҳ.Қ. Cobalt’ни «Чинобод» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи Қ.Ж. бошқарувидаги «ЗИЛ»нинг тиркамасига бориб урилган. Оқибатда Cobalt йўловчиси К.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган. Машинадаги яна бир йўловчи Т.У. ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда Б.Б. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Жиззахда Isuzu тўхтаб турган «КамАЗ»га урилиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Фарғонада Nexia «КамАЗ»га урилиши оқибатида 2 киши вафот этгани, Наманганда Nexia, Damas ва УАЗ иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар