Daryo

Илон Маск Tesla автомобилларини биткоин эвазига сотишни тўхтатди

Шунингдек, криптовалютани олиш барқарор энергия манбалари ёрдамида амалга оширилмагунига қадар, компания ўз биткоинларини сотишни ва улардан молиявий операцияларда фойдаланишни режалаштирмаяпти

1 дақиқа ўқиш45 670 кўришлар0 изоҳ0

Криптовалюта олиш учун қазиб олинаётган ёнилғилар миқдорининг ошиб бораётгани сабабли электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси биткоинларни тўлов сифатида қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Tesla раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.

Фото: Tesla

«Tesla биткоин эвазига транспорт воситаларини сотишни тўхтатди. Биз биткоин олиш ва унинг транзакцияси учун ёнилғи, айниқса, энг кўп зарарли чиқинди чиқарувчи кўмир қазиб олиш ҳажмининг ортиб бораётганидан хавотирдамиз», — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, криптовалютани олиш барқарор энергия манбалари ёрдамида амалга оширилмагунига қадар, компания ўз биткоинларини сотишни ва улардан молиявий операцияларда фойдаланишни режалаштирмаяпти.

CoinDesk портали маълумотларига кўра, Маскнинг ушбу баёноти фонида 12 май куни кечқурун биткоиннинг нархи 46,8 минг долларга тушди. 13 май куни Тошкент вақти билан соат 05:45 да биткоин нархи 50 минг долларга кўтарилди.

Маълумот учун, Tesla компанияси 24 март куни ўз маҳсулотлари учун биткоинлар билан тўлаш имкониятини қўшган эди.

Аввалроқ SpaceX компанияси 2022 йилда Dogecoin криптовалютаси билан молиялаштирилган шартнома бўйича Ойга сунъий йўлдош учиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар