Daryo

Фарғонада Damas велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган

1 дақиқа ўқиш33 238 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyat IIB

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Damas ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 25 апрель куни фуқаро Т.Б. бошқарувидаги Damas русумли автомашинаси Қум қишлоғида кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.О.ни уриб юборган. Оқибатда А.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда велосипедчини уриб, воқеа жойидан кетиб қолган Киа ҳайдовчиси ушлангани, Тошкентда эса тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар