Daryo

Фарғонада Lacetti йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди (видео)

Жабрланувчи шифохонада вафот этди

1 дақиқа ўқиш61 217 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган велосипедчини Lacetti уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 9 апрель куни соат 17:30 ларда юз берган. 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи шифохонада вафот этган.

Маълумотга кўра, ЙТҲ содир бўлган автомобиль йўли 8 апрель куни кечки вақт мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ таъмирлангандан кейин топширилган бўлган. Лекин автомобиль йўли жиҳозланмаган ва йўл белгилари чизилмаган ҳолатда фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган, оқибатда у тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар