Daryo

Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетди (фото)

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш59 072 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тўхтаб турган Lacetti автомобилида ёнғин юзага келди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 24 март куни соат 02:00 ларда туманнинг Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олдида содир бўлган. Фуқаро М.М.га тегишли бўлган Lacetti’да ёниб кетган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган бўлиб, автомобилнинг маълум қисми зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Қаршида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu’га урилган Nexia-2 ёниб кетгани, Тошкентда бир-бири билан тўқнашган Nexia ва Spark’да ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар