Daryo

Исландияда сўнгги бир неча ҳафта давомида 50 мингдан ортиқ зилзила қайд этилди

Олимларнинг таъкидлашича, сейсмик зона мамлакат пойтахти Рейкьявикдан 30 километр узоқликда жойлашган

1 дақиқа ўқиш22 569 кўришлар0 изоҳ0

Исландияда ўтган уч ҳафта давомида сейсмологлар 50 мингдан ортиқ зилзилани қайд этди. Олимлар ушбу ҳодисани ғайриоддий деб атади ва вулқон отилиш эҳтимоли юқори эканини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фото: Global Look Press

Мутахассислар зилзилаларнинг тахминий санасини айта олмаяпти.

«Кўплаб одамлар ер қимирлаши натижасида уйғониб кетяпти. Зилзилаларнинг баъзилари беш баллдан баланд магнитудали бўлган. Бу ғайритабиий ҳол. Ҳеч ким бунга ўхшаш ҳодисани эслай олмайди, менимча», — деди Исландия Метеорология хизмати ходими Элизабет Палмадоттир.

Олимларнинг таъкидлашича, сейсмик зона мамлакат пойтахти Рейкьявикдан 30 километр узоқликда жойлашган.

BBC’нинг таъкидлашича, исландияликлар вулқон отилишига ўрганиб қолган, лекин зилзилалар юз йиллардан буён бу ҳудудда бўлмаётганди.

Шу билан бирга, сайёрамизда бир кун ичида 100 дан ортиқ зилзила юз берди. Испания, Хитой, Япония, Греция, Туркия, Исландий, Никарагуа, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда турли кучланишдаги тебранишлар рўйхатга олинди.

Маълумот учун, Япониядаги зилзилада 150 дан ортиқ киши зарар кўрди, уларнинг 12 нафари жиддий жароҳат олди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар