Daryo

АҚШ жанубидаги қаҳратон совуқнинг оқибати суратларда

Совуқдан қийналишни бошлаган одамлар нафақат дарахтларни кесиб ўтин қилмоқда, балки керосинли иситиш мосламаларидан ҳам фойдаланмоқда

3 дақиқа ўқиш98 816 кўришлар0 изоҳ0
Xyuston aholisi barbekyu pishiriladigan qo‘ra yonida isinmoqda Foto: Getty Images

АҚШ жанубида яшовчи аҳоли бир ҳафтадан буён мазкур ҳудуд учун анчайин ноодатий бўлган жуда совуқ об-ҳаво асоратларига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳаво ҳарорати 18 даражагача тушиб кетган. Камида 47 нафар одам совуқ оқибатида ҳалок бўлган, 4 миллиондан зиёд уй хўжаликлари иссиқлик ва электр энергияси таъминотидан узилиб қолган. «РБК»нинг фоторепортажида АҚШ жанубидаги қаҳратон оқибатида яшаб қолиш учун курашаётган одамлар ҳақида билиб олиш мумкин.

Хюстон аҳолиси барбекю пишириладиган қўра ёнида исинмоқдаФото: Getty Images
Фото: Getty Images

Техасда охирги 30 йил ичидаги энг паст ҳарорат қайд этилди (симоб устуни -18 даражагача тушиб кетган) ва фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳавонинг кескин совиши туфайли электр энергияси таъминоти тизимида катта узилишлар қайд қилинди.

Хюстонлик эркак пропан газ баллонларини олиб, ёнилғи қуйиш шохобчасига кетмоқда, 18 февралда олинган суратФото: Getty Images

Блекаут Техасдаги камида 4,3 миллионта уй ва офисларга таъсир қилган. 19 февраль ҳолатига кўра, штатдаги 200 мингта уй хўжалиги электр таъминотидан узилган. 13 миллион нафар техасликлар иссиқ сувсиз қолган.

Техас штати Форт-Уэрте шаҳрида жойлашган марказий бозор расталари, 18 февральФото: Getty Images

Электр энергиясидаги муаммолардан ташқари, Техасда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ хизматларида ҳам тўхталишлар учраган.

Хюстондаги мебель дўконида жойлашган иситиш станцияси, 18 февральФото: Getty Images

Камида 47 нафар одам ноқулай об-ҳавонинг қурбонига айланди, шундан 30 нафари Техас штатининг фуқароларидир. The Washington Post нашрининг ёзишича, мазкур рақамга совуқда қолиб кетиб вафот этганлар ёки ўлимига шундай гумон билан тахминий ташхис қўйилган одамлар киритилган.

Галвестонликлар спорт залда яшириниб, исиниб ўтирибди, 18 февральФото: Reuters

19 февралда электр тизимларида узилишлар кузатилгани туфайли ҳукумат Мексика кўрфази соҳиллари яқинидаги Галвестон ҳамда Корпус-Кристи шаҳарларига захира озиқ-овқатлар ортилган иккита ҳарбий самолёт юборишга мажбур бўлди.

Жанубий йўналишдаги 35-шосседа юзага келган автомобиллар тирбандлигиФото: Getty Images
Далласда яшовчи аёл машинасига ўтин ортмоқда. Унинг уйида деярли бир ҳафта аввал, якшанба куни электр таъминоти узилганФото: AP Photo

Техас расмийлари об-ҳавонинг бундай кескин совиб кетиши яна ҳам жиддий оқибатлар олиб келиши мумкин бўлганини қайд этган. Шунингдек, улар аномал иқлим совиши ва кучли қор бўронига олдиндан тайёргарлик кўрилмаганини ҳам тан олган.

Юлесс шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бириФото: AP Photo
Биг-Спринг шаҳри яқинида фермер чорва молларини боқиш учун музни ёрмоқдаФото: AP Photo
Оклахома-Сити аҳолисиФото: Reuters

Оклахомада кузатилган кучли совуқ иқлим, қор бўронлари ва муз ёмғирлари губернаторни федерал даражада ёрдам сўрашга мажбур қилди.

Совуқдан қийналишни бошлаган одамлар нафақат дарахтларни кесиб ўтин қилмоқда, балки керосинли иситиш мосламаларидан ҳам фойдаланмоқда. Миссисипи штати, Madison шаҳриФото: AP Photo
Теннеси штатидаги Ноленсвилл шаҳриФото: AP Photo
19 февралда мамлакат жанубида ҳавонинг бир оз бўлса ҳам, илигани сезилган, музлаган ерлар аста-секин эриши, ҳаво ҳарорат кўтарилиши ва 10 даража илиққача чиқиши кутилмоқда. Шу куни музли бўрон Даллас ва Нью-Йоркга қараб йўналган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар