Daryo

Ёқимли таъмга эга мурабболи печенье тайёрлаб кўринг

Ширинликни хуш кўрувчилар учун навбатдаги ажойиб рецепт

1 дақиқа ўқиш37 318 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Австралияда ширинликлар анъанавий тарзда мураббо билан тайёрланади. Бу каби мазали печеньелар сўнгра байрамга совға сифатида тақдим этилади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • шакар упаси — 130 грамм;
  • сариёғ — 220 грамм;
  • тухум сариғи — 1 дона;
  • ванилин — 1 чой қошиқ;
  • ун — 350 грамм;
  • мураббо — 220 грамм;
  • туз.
Тайёрланиш жараёни:
  • шакар упаси билан сариёғ миксерда аралаштирилади;
  • устидан тухум сариғи ва ванилин қўшилади ҳамда аралаштиришда давом этилади. Ун ва туз қўшилгач юмшоқ хамир тайёрланади;
  • хамир тенг иккига бўлинади ва 20—30 дақиқага музлаткичга қўйилади;
  • хамирнинг иккала қисми ўртача қалинликда ёйилиб, ярми думалоқ қолиплар ёрдамида бўлакларга бўлинади. Қолгани эса юракча шакли бор бўлган қолип билан бўлакларга бўлинади;
  • думалоқ хамир устига юракчали хамир териб чиқилади;
  • ширинликлар қолип устига қўйилади ва қиздирилган печда 10—12 дақиқа пиширилади. Сўнгра совитишга қўйилади;
  • юракчалар ичи мураббо билан тўлдирилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар