Daryo

Бир зумда картошка ва қийма ёрдамида «запеканка» тайёрлаймиз

Мазали «запеканка»ни соуслар билан истеъмол қилиш мумкин

1 дақиқа ўқиш28 464 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “hi-chef.ru”

Қийма ва картошка қўшилган ҳар қандай иссиқ егулик дастурхонни безаши билан бирга, барчага манзур келиши табиий.

Фото: «hi-chef.ru»
Керакли маҳсулотлар:
  • картошка пюреси − 500 грамм;
  • қийма гўшти − 500 грамм;
  • пишлоқ − 50-100 грамм;
  • сметана − 2 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • қийма гўшти озроқ пиёз билан қовуриб олинади;
  • қолип ёғланиб, картошка пюреси солинади ва юзаси текисланади;
  • устидан қовурилган қийма гўшти солинади;
  • пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, сепилади. Сўнгра устидан яна картошка, қийма ва сметана суртилади;
  • 180 даража печга усти қизаргунча, тахминан 20-30 дақиқаларга қўйилади;
  • бироз совитилгандан сўнг кесиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар