Daryo

Совуқ об-ҳаво туфайли Москвадаги истироҳат боғида қорли «шиллиқуртлар» пайдо бўлди (видео)

Қорли «шиллиқуртлар»ни одамлар болаларнинг ўйини деб ўйлаган

1 дақиқа ўқиш55 574 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “vesti.ru”

Ушбу ҳафтада москваликлар ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлди. Яъни шаҳар аҳолиси боғ ва хиёбонларда қорли «шиллиқуртлар»га дуч келди. Шаҳарнинг турли жойларида, масалан, Нескучний хиёбони, Воробев тоғи, Горкий боғида уларни кўриш мумкин, деб хабар беради «Вести».

Дастлаб одамлар буни болаларнинг оддий ўйини деб ўйлаган, аммо яқин атрофда ҳеч қандай оёқ изи бўлмаган. Аниқланишича, бундай қорли «шиллиқуртлар»ни табиатнинг ўзи яратган,

Фото: «Vesti.ru»

Маълум бўлишича, кучли шамол қияликлар бўйлаб қорларни ағдариб, ўзи билан учириб айлантиришда давом этган. Натижада қорли «шиллиқуртлар» пайдо бўлган. Бунга сабаб об-ҳавонинг кескин пасайиши ва кучли шамолдир.

Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар