Daryo

Маҳмуд Муродов UFC 257 мусобақасида промоушен президенти Дэйна Уайтга нима дегани маълум бўлди

Муродов жангдан кейин UFC президенти билан суҳбат қурганди

1 дақиқа ўқиш105 236 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан бошловчи Брюс Баффер ва промоушен президенти Дэйна Уайтга нималар деганини маълум қилди.

Фото: Twitter
Баффер билан суҳбатда Ўзбекистон сўзини тўғри талаффуз қилишини айтдим. У ҳар доим бизнинг мамлакатни «Узбикистан» деб атайди, унга аслида «Узбекистан» бўлишини айтдим.

Дэйнадан эса менинг Instagram саҳифамга обуначи бўлишини сўрадим. У дарҳол обуна бўлди.

Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси
Маҳмуд Муродов ва Эндрю Санчес ўртасидаги жангни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео. Мавзуга доир: Муродов UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилди ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар