Daryo

Кучли қор, аномал совуқ ва музли ёмғир. Дунё мамлакатлари 2021 йилни қандай об-ҳаво билан бошлади? (фото)

Янги 2021 йил кириб келганидан кейин баъзи мамлакатларда аномал қор ёғишлари кузатилди, ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар ўрнатилди

3 дақиқа ўқиш78 620 кўришлар0 изоҳ0
Yangi yil kirib kelganidan keyin Moskvada muzli yomg‘ir tufayli qariyb 4 mm qalinlikda muz qatlami hosil bo‘ldi, keyin esa u qor bilan qoplandi Foto: “Kommersant”

Янги 2021 йил кириб келганидан кейин баъзи мамлакатларда аномал қор ёғишлари кузатилди, ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар ўрнатилди. Дунё 2021 йилни қандай об-ҳаво билан кутиб олганини «Коммерсантъ» ўз фотогалереясида кўрсатиб берди.

Мадридда сўнгги ярим аср ичидаги энг кучли қор ёғиши кузатилди. Шаҳар ҳаракатсиз қолди, тўрт киши ҳалок бўлдиФото: AP Photo
Испания пойтахтидаги қор бўрони 8 январь куни бошланиб, 30 соатдан ортиқ давом этди. Оқибатда шаҳар қор уюмлари остида қолдиФото: AP Photo
Испания ҳукумати Мадридни қор бўрони оқибатлари туфайли ҳалокатли офат ҳудуди деб эълон қилиш эҳтимолини истисно қилмадиФото: AP Photo
Кучли қор туфайли Мадрид-Барахас халқаро аэропортининг фаолияти узилди, темир йўл қатнови тўхтади, йўлларда ЙТҲлар кўпайди. 1,5 мингга яқин ҳарбийлар бўрон оқибатларини бартараф этишда ёрдам бердиФото: Reuters
Мадриддаги кўчалар қор остида қолдиФото: Reuters
Кучли қор Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудига ҳам ёғди, автомагистралларда минглаб машиналар қорга тиқилиб қолдиФото: Reuters
Суратда: Жамму ва Кашмир ҳудудининг ёзги пойтахти Сринагар шаҳридаги қорга бурканган йўлФото: Reuters
Пекинда аномал совуқ об-ҳаво кузатилди, у ерда бундай совуқ 1966 йилдан буён биринчиси бўлдиФото: AFP
Пекинда ҳарорат -20 даражагача тушиб кетди, баъзи маҳаллий фуқаролар «моржлик» билан шуғуллана бошладиФото: AFP
Грецияда метеорологлар сўнгги 50 йил ичида кузатилган энг илиқ январь ҳавоси ҳақида хабар берди: ҳарорат 25 даражагача кўтарилади. Суратда: Афина ташқарисидаги пляжФото: AP Photo
Германияда Алп яқинларида кучли қор ёғди. Автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келди, тоғ-чанғи курортларида юккўтаргичлар ишламадиФото: AP Photo
Японияда кучли қор туфайли йўлларда минглаб машиналар тўхтаб қолди. 500 дан ортиқ авиарейслар бекор қилиндиФото: AFP
Япон денгизи қирғоқларида камида 8 киши ҳалок бўлди, яна 300 га яқин одам жабрландиФото: AFP
Аномал қаҳратон Сибирда ҳам қайд этилди. Россиянинг Новосибирск вилоятидаги баъзи туманларда ҳарорат -40 даражагача тушиб кетди. Суратда: Новосибирскдаги автотураргоҳда қор остида қолган машиналарФото: «Коммерсантъ»
Краснодарда ёмон об-ҳаво туфайли 150 дан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди. 10 январь куни шаҳар аэропорти рейсларни қабул қилишни ва юборишни тўхтатиб қўйдиФото: «РИА Новости»
10 январга ўтар кечаси Россиянинг Самара шаҳрида бир ойлик ёғин меъёрининг 65 фоизи ёғдиФото: «Коммерсантъ»
Самарада транспорт ҳаракати қийинлашдиФото: «Коммерсантъ»
Янги йил кириб келганидан кейин Москвада музли ёмғир туфайли қарийб 4 мм қалинликда муз қатлами ҳосил бўлди, кейин эса у қор билан қопландиФото: «Коммерсантъ»
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар