Daryo

Олимлар коронавируснинг иккита янги мутациясини аниқлади

Улардан бири «британча» штаммга ўхшаш, иккинчиси вируснинг янада юқумли бўлишига хизмат қилади

1 дақиқа ўқиш80 456 кўришлар0 изоҳ0
Foto: iStock

АҚШнинг Огайо университети олимлари коронавируснинг иккита янги штаммини аниқлади. «РИА Новости»нинг ёзишича, улардан бири «британча» штаммга ўхшаш, иккинчиси вируснинг янада юқумли бўлишига хизмат қилади.

Фото: iStock

Аввалроқ бир нечта ОАВлар Оқ уйнинг COVID-19 муаммоси билан шуғулланадиган ишчи гуруҳининг ҳисоботига таяниб, АҚШда коронавируснинг янги, юқумлироқ тури пайдо бўлиши ва у дастлабки нусхасидан бир ярим баравар фаолроқ тарқалиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Бироқ АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ушбу маълумотни рад этди.

Огайо университети баёнотида айтилишича, биринчи мутация «британча»га ўхшаш бўлса-да, лекин катта эҳтимол билан АҚШнинг ўзида пайдо бўлган. Бошқа бир штамм SARS-CoV-2’да биргаликда учрамаган учта генетик мутацияга эга.

Биринчи штамм Огайо штатидаги беморда топилган ва олимлар унинг қанчалик кенг тарқалганини ҳозирча айта олмайди. Штаммнинг иккинчи варианти Колумбус шаҳрида 2020 йил декабрь ойи охири — 2021 йил бошларида кўпая бошлаган.

Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи штаммдаги мутациялар вирусни юқумлироқ қилиши мумкин ва шу тариқа касалликнинг одамдан одамга юқишини кучайтиради. Тадқиқотчилар бу вакциналар самарадорлигига таъсир қилади, деб ўйлаш учун ҳозирча асос йўқлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи ўрталарида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқлангани маълум бўлганди. Кейинчалик Брияния ҳукумати мамлакатда аниқланган штаммнинг тез тарқалаётганини инобатга олиб, аҳолидан эҳтиёткор бўлишга чақирганди. Янги штамм дастлабки баҳоловларга кўра одатдагидан 70 фоизга юқумли бўлиши мумкин деб топилган бўлса ҳам, у қанчалик хавфли эканлиги ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ.

Мавзуга доир: Коронавирусга чалиниб тузалганлар ҳам унинг янги штаммини юқтириб олиши мумкинлиги айтилди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар