Дунё бўйлаб COVID-19’га чалинганлар сони 90 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Ушбу касаллик оқибатида 1,932 миллиондан ортиқ одам вафот этган. Соғайганлар сони эса 45,8 миллиондан ошди.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича қуйидаги мамлакатлар етакчилик қилмоқда:- АҚШ — 22,3 миллион (373,6 минг киши вафот этган);
- Ҳиндистон — 10,4 миллион (150,9 минг);
- Бразилия — 8 миллион (202,6 минг);
- Россия — 3,4 миллион (61,8 минг);
- Буюк Британия — 3 миллион (81,5 минг);
- Франция — 2,8 миллион (67,8 минг);
- Туркия – 2,3 миллион (22,8 минг).
Мавзуга доир: Оқ уй коронавируснинг «америкача» штамми пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилди
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқлангани, шу туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида касаллик тарқалиш сурати тезлашгани ҳақида 14 декабрь куни маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мэттью Хенкок маълум қилди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфли эмас.Аввалроқ коронавируснинг «британча» штамми 41 та, «африкача» штамми эса 7 та мамлакатда аниқлангани, Британияда учинчи локдаун эълон қилингани ҳамда Германияда коронавирус туфайли чекловлар кучайтирилгани ҳақида хабарлар берилганди.








