Daryo

Фен, дазмол ва плойкасиз ҳам қилса бўладиган 5 хил соч турмаги

Намланган сочни қоғозга айлантириб чиқинг ва мато билан маҳкамланг

1 дақиқа ўқиш61 614 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Freepik

Сочларни чиройли жингалак қилиш учун салонга бориш ёки дазмол ва фендан фойдаланиш керак деб ўйлаганлар янглишади. Уйда бор нарсалар оддий резинка, тасма ҳатто пайпоқ ёрдамида ҳам ҳавас қилса арзигулик жингалак қилса бўлади.

Резинкалардан фойдаланинг

Фото: Лиза

Сочни сув ёки спрей ёрдамида намлаб олинг ва майда резинкалардан фойдаланинг. Аввалига сочларни иккига ажратиб олинг ва ҳар икки тарафдагисини тўрт қисмга бўлинг. Сочни учидан тепагача айлантириб, резинка билан маҳкамланг. 30 дақиқадан кейин кўнгилдагидек жингалак сочларга эга бўласиз.

Ухлашдан аввал сочингизни ўриб ётинг

https://youtu.be/WQRqMOXd5co

Сочни ювгандан кейин фен билан номига қуритинг ва эрталабгача қолдиринг. Жингалак қалин бўлишини истасангиз сочни «дракон» услубида ўранг, тонгда лак билан қотиришингиз мумкин.

Қоғоз ва матодан фойдаланинг

Фото: Лиза

Бунинг учун узунлиги тахминан 10 см бўлган ингичка 10 дона мато ва қоғоз бўлаги керак бўлади. Қоғозни ўртасига матони қўйиб айлантириб чиқинг. Намланган сочни қоғозга айлантириб чиқинг ва мато билан маҳкамланг.

Тасмадан фойдаланинг

https://youtu.be/rdub8yGrD9g

Сочни икки қисмга ажратиб яхшилаб таранг ва спрей сепинг. Тасмани икки тарафини ҳам тенг қолдириб бошингиз устига қўйинг. Ҳар икки учидан сочларни айлантириб чиқинг. Сўнгра тасманинг икки томонини бирлаштириб, боғлаб қўйинг.

Пайпоқдан фойдаланинг

https://www.youtube.com/watch?v=VPt6Ae_GjK8&t=54s

Сочларни Голливуд юлдузларникидек жингалак қилиб турмаклаш учун сочларингиз нам бўлиши, қотирадиган спрей ва янги ёки тоза пайпоқлар керак бўлади. Сочни икки қисмга бўлинг ва ҳар икки қисмини пайпоқ ўртасидан айлантириб чиқинг, учларини боғланг. 40-60 дақиқадан кейин жингалак сочлардан кўзингиз қувнаши аниқ. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар