Daryo

Фото: Одамлар билан уйғунликда яшаётган Туркиянинг ит ва мушуклари

Ушбу галереяда ит ва мушукларнинг инсонлар билан қанчалик уйғун ҳаёт кечираётганига гувоҳ бўласиз

5 дақиқа ўқиш79 658 кўришлар0 изоҳ0
Antaliyaning eski shahar hududidagi “Respublika” maydonidagi mushuk. Foto: “Daryo” / Madina Nurman

«Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига ташриф буюрган ўзбекистонлик журналист ҳамда блогерларнинг диққат эътибори шак-шубҳасиз ушбу мамлакатда эмин эркин юрган жониворларга ҳам қаратилди. Туркияда кўча ҳайвонлари ҳақиқатда ҳам кўп. Деярли ҳар қадамда ит ва мушукларни учратишингиз мумкин. Айниқса провинцияларда улар кўпчиликни ташкил этади. Ушбу мамлакатда ит ва мушукларни жуда севиб, алоҳида меҳр билан муносабатда бўлишларини бир қарашдаёқ англаш қийин эмас.

Ўртаер денгизи бўйида юрган ит ўзбекистонлик блогер Умид Ғофуровнинг ёнига келиб эркалана бошлади.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркияда ҳеч бўлмаса бир марта бўлганлар билишадики, итларнинг қулоғида чип шаклидаги махсус нишонлар борлигини пайқаш қийин эмас. Бу ит тиббий кўрик, стерилизация ҳамда вакцинациялардан ўтганлигини англатади.

Давлат ит ва мушуклар ҳақида ҳақиқатда ҳам қайғуради, ўтган кетганлар ҳам қўрқмасдан уларни силаши мумкин. Одатда улар шунчаки ўзларига маъқул ҳудудларда айланиб, дарахт ёки бинолар соясида ухлашади. Одамлар яқинига келиб мулойим муносабатда бўлишади. Шаҳарларнинг деярли барча бурчакларида ит ва мушуклар учун озуқа ҳамда сув идишларини учратасиз. Улардаги озуқалар доимий равишда маҳаллий аҳоли ҳамда ҳудудларнинг махсус масъул ташкилотлари томонидан янгилаб борилади. Итлардан фарқли равишда мушукларни бу ерда тиббий текширувдан ўтказиб стерилизация қилишга ҳожат йўқ, деб билишади. Мушуклар иложи борича турли тамаддихоналар яқинида юриб, одамларнинг боқишларини кутишади.

Истанбулнинг Бейўғли тумани кўчаларида юрган дайди ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркияда, шунингдек, бўшаган пластик идишлар эвазига кўча жониворларини боқувчи махсус аппаратлар ҳам бор. Бу билан ҳукумат «бир ўқ билан икки қуённи уради», яъни ҳам ҳудудлар ифлосланишини камайтиради, ҳам ҳайвонлар оч қолмаслиги таъминланади.

Истироҳат боғлари, жамоатчилик жойларида мушуклар учун махсус уйчалар ҳам мавжуд, уларда асосан мушукларнинг болалари яшайди, аммо катта мушуклар ҳам мазза қилиб вақтичоғлик қилишига гувоҳ бўлиш мумкин.

Туркияда, шунингдек, хўжайинлари томонидан ташлаб кетилган уй ҳайвонлари учун реабилитация марказлари ҳам фаолият юритади. Уларнинг баъзиларида мушук ва итлар классик мусиқалар ёрдамида даволанилади.

«Тақсим» майдонида одамларнинг ёнида ётган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Истанбулнинг Дўлмабахче саройи яқинидаги тамаддихонада юрган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Истиқлол кўчасида кўча егулик сотувчиларидан овқат кутаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Истиқлол кўчасида кўча егулик сотувчиларидан овқат кутаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Султон Аҳмад масжиди яқинида офтобдан баҳра олаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Султон Аҳмад масжиди яқинида ўзига егулик тутиб олган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Мушук ўлжасини паққос тушириш учун жой қидирмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Аё София ибодатхонаси яқинидаги дўкон ёнида ўтирган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Султон Аҳмад майдонида одамлар кетидан эргашиб кетаётган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг Перге қадимий шаҳри харобаларига кириш йўлагида турган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг Перге қадимий шаҳри харобаларига кириб кетаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг Перге қадимий шаҳри харобалари ҳудудида сайр қилиб юрган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг Перге қадимий шаҳри харобаларида одамлар ёнига келган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг эски шаҳар ҳудудидаги «Республика» майдонида юрган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг эски шаҳар ҳудудидаги «Республика» майдонида юрган ва панада ўтирган мушуклар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг эски шаҳар ҳудудидаги «Республика» майдонидаги мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг эски шаҳар ҳудудидаги «Республика» майдонидаги мушуклар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавзуга доир: Пандемия билан яшаётган Туркия — суратларда

Анталиянинг эски шаҳар ҳудудидаги «Республика» майдонидаги мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Бир-бири билан ойна ортидан «суҳбатлашаётган» мушуклар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Одамлар қолдириб кетган егуликни ойна ортидан ейишга уринаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг «Калеичи» бандаргоҳида юрган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
«Калеичи» бандаргоҳида уйсиз мушуклар учун ташкил қилинган уйчалар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Бандаргоҳ ҳудудидаги жой учун «кураш».Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ўртаер денгизи бўйида ётган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг «Калеичи» бандаргоҳида юрган итлар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг «Калеичи» бандаргоҳида турган махсус белги.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Йўлларда, транспорт воситалари ўтадиган ҳудудларда мана бундай шаклдаги белгилар бўлиб, улар мушукларнинг тўсатдан пайдо бўлиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Бу ҳайдовчиларнинг хушёрлигини оширишга қаратилган. Ушбу ғоя Ялова шаҳри провинцияси маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органлари ҳамда транспорт хизмати назорати идораларининг ташаббуси бўлган.

Анталия археология музейида масофа сақлашдан огоҳлантирувчи белги ёнида ётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталия археология музейида масофа сақлашдан огоҳлантирувчи белги турган ўриндиқ остида ётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталия археология музейидан чиқиб келаётган мушук.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Анталиянинг «Дюден» шаршараси ҳудуди яқинида юрган мушуклар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Истанбулнинг Бейўғли тумани кўчаларида юрган дайди ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
«Тақсим» майдонида одамлар қўлидан емак еяётган ит.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар