Daryo

Ниқоб остида лаб бўёғини сақлаб қолиш учун ажойиб лайфхак

Қаламлар лаб қисмга сурилган бўёқни тарқаб кетишидан сақлайди

2 дақиқа ўқиш49 314 кўришлар0 изоҳ0
Foto: You yolka news

Ниқоблар деярли юзнинг ярмини беркитиб тургани, шунингдек, тез ўчиб кетиши ёки бўёқнинг ёйилиб кетиши туфайли ҳам лаб бўёғидан фойдаланиш аёллар учун бироз муаммолар туғдирмоқда. Аммо гўзаллик ва ундан завқланишни ҳамиша истайдиган мода ихлосмандлари бу борада ажойиб лайфхакни тавсия этади.

Фото: You yolka news
Ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланган бир вақтда лаб бўёғини суриш ва уни аввалгидек чиройли кўринишда қолдириш учун нима қилиш мумкин? Бугунги кун учун кўпроқ лаб бўёқларининг ялтироқсиз ҳамда узоқ вақтга чидамли тури жуда мос келади.
  • Агар лаблар қуруқ бўлса, чидамли лаб бўёғининг ўз ичига ёғларни олганини танлаш мақсадга мувофиқ.
  • Чидамлиликка эга бўлганлиги туфайли уни махсус ювиш воситаси билангина ўчириш мумкин.
  • Бўёқни текис лаб юзасига суриш керак, агар лабда яра ёки ёриқлар бўлса, воситадан фойдаланиш тавсия этилмайди.
  • Шунингдек, айрим бўёқларнинг ўзига хос ҳиди ҳам бўлиши мумкин.
Ялтироқсиз ва ёғсиз лаб бўёқлари суюқларига нисбатан анча чидамли ҳисобланади. Фақат улардан фойдаланишдан аввал лабларга махсус бальзам ёки намлантирувчи восита суриш керак. Шундан сўнг лаб бўёғини суриб, қоғоз салфетка ёрдамида қуритиш керак. Сўнгра устидан иккинчи қатламни суриш мумкин. Натижа янада яхши бўлиши учун биринчи қатламдан сўнг бироз упадан фойдаланилса ҳам бўлади.
Фото: You yolka news

Тўқ рангли лаб бўёғи таркибида табиийларига қараганда кўпроқ бирикмалар мавжуд. Шунинг учун ҳам улар лабда узоқроқ сақланиб қолиш хусусиятига эга.

Фото: You yolka news
Лаб учун мўлажлланган қаламлар ҳам чидамлиликка эришишда ёрдам беради. Фақатгина харид жараёнида қаламларнинг чидамлилик белгисига эътиборли бўлиш зарур. Шунингдек, қаламлар лаб қисмга сурилган бўёқни тарқаб кетишидан сақлайди. Сабаби қаламлар бўёққа нисбатан бироз бошқача таркибга эга, шунинг учун ҳам улардан кўпроқ лаб чегаралашда фойдаланилади. Мавузга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар