Daryo

Видео: Сочларни чиройли жингалак қилишнинг энг оддий усули

Уй шароитида ҳам сочларни замонавий турмаклаш мумкин

1 дақиқа ўқиш98 853 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Domashniy ochag”

Айни дамда сочларни мукаммал турмаклаш урфдан қолган. Шунчаки бетартиб жингалак қилиш орқали ҳам чиройли кўриниш ҳосил қилиш мумкин. Қуйидаги кўрсатма бўйича буни ўрганиб олиш жуда осон.

Фото: «Домашний очаг»
  • Сочлар аввал ювилади ва яхшилаб қуритилади.
  • Сочларни жингалак қилиш қулай бўлиши учун улар уч қисмга ажратилади.
  • Жингалак қилиш тартиби пастки қисмдан бошнинг юқорисига қараб амалга оширилади.
  • Сочлар катта-катта жингалак бўлиши учун мосламага соч тутами эркин ўралади.
  • Соч юзга қарама-қарши томонга қайрилади.
  • Жараён якунида сочлар йирик тишли тароқ ёрдамида тараб юборилади.
Шунингдек:
  • Соч тўлиқ жингалак бўлиши учун ускунанинг тўлқинсимонини ишлатиш керак.
  • Аксинча уларни текислаш учун соч дазмолидан фойдаланилади.
  • Исталган натижага эришиш учун ускуна тик тутилиши керак.
  • Албатта, сочларнинг ҳаммасини ҳам бир хилда жингалак қилиш осон эмас. Бу тажрибага боғлиқ, вақт ўтиши билан бундай натижага ҳам эришиш мумкин.
  • Сочнинг учини жингалак қилиш шарт эмас, уч қисми ўз ҳолича қолиши керак.
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар