Daryo

Apple iPhone 12 ва iPhone 12 Pro’ларни таъмирлаш қанчага тушишини маълум қилди

AppleCаrе+ кенгайтирилган кафолати бўлмаса, iPhone 12 Pro’нинг экранини расмий сервисда алмаштириш 279 долларга тушади

1 дақиқа ўқиш24 566 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IXBT

Apple компанияси ўзининг сайтидаги «Таъмирлаш» ва «iPhone’ларга хизмат кўрсатиш» саҳифасини янгилади, деб хабар беради Itc.

Фото: IXBT

Маълум қилинишича, AppleCаrе+ кенгайтирилган кафолати бўлмаса, iPhone 12 Pro’нинг экранини расмий сервисда алмаштириш 279 долларга тушади. Ушбу нарх 2017 йилги iPhoneХ давридан буён ўзгаришсиз қолмоқда.

Базавий iPhone 12 моделининг 6,1 дюймга эга SuperRetinaXDR’ли OLED дисплейини алмаштириш ҳам худди шунча — 279 доллар. Бу 2019 йилда тақдим этилган iPhone 11’никидан 80 долларга қиммат демак. AppleCаrе+ кенгайтирилган кафолати билан экранни олдингидек 29 долларга алмаштириш мумкин.

Кафолатга кирмайдиган қолган барча таъмирлаш ишлари, жумладан, механик шикаст етиши (орқа ойнани алмаштириш) ёки корпус ичига суюқлик кириб қолиши оқибатида етган зарарлар iPhone 12 Pro учун олдингидек 549 доллар эвазига бартараф этилади. iPhone 12 учун эса iPhone 11’га қараганда ушбу жараён 50 долларга қимматлашиб, 449 долларга чиққан. AppleCаrе+ ёрдамида эса Other damage тоифасига кирувчи турли шикастларни 99 долларга таъмирласа бўлади.

Аввалроқ интернетда iPhone 12 Pro’нинг илк ҳақиқий видеоси пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар