Daryo

Янги iPhone 12 наушниклари билан сотиладиган мамлакат номи маълум бўлди

Ушбу мамлакатда электроника воситаларини ишлаб чиқарувчилар қурилма жамланмасига наушниклар ёки овозли алоқа воситаларини солишга мажбурлигини таъминловчи қонун мавжуд

1 дақиқа ўқиш25 572 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Hi-Tech.Mail.ru

Эндиликда Apple’нинг барча янги смартфонлари наушник ва қувватлантириш қурилмасисиз сотилиши тўғрисида хабар берилганди. Бу iPhone 12 линейкасидаги барча моделлар ва ҳозирда сотувда қолган эски iPhone’ларга ҳам тааллуқли. Бироқ компания Франция учун истисно қилишга тўғри келди ва ушбу мамлакатда сотиладиган смартфонлар қутисидан наушник ҳам ўрин олади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Таъкидланишича, Францияда электроника воситаларини ишлаб чиқарувчилар қурилма жамланмасига наушниклар ёки овозли алоқа воситаларини солишга мажбурлигини таъминловчи қонун мавжуд. Чунки 14 ёшгача бўлган болалар смартфонни қулоғига яқинлаштирмасдан гаплаша олиши лозим — бу турли зарарли радиотўлқин нурланишларидан ҳимояланишга ёрдам беради.

Шу сабабли Францияда сотиладиган барча iPhone’лар қутисидан симли EarPods наушниклари ўрин олади. Бироқ компания буни қандай етказиб бериши номаълум — Apple ўзининг янги смартфонлари учун ихчам қути яратган. Тахминларга кўра, наушниклар алоҳида аксессуар сифатида тақдим этилади.

Аввалроқ Apple тўртта iPhone 12 смартфони тақдимотини ўтказгани, линейкадаги барча смартфонлар 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: iPhone 12’да керамик ойна пайдо бўлди. Бу нима ўзи?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар