Daryo

Норвегия коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатади

Норвегия Европа Иттифоқи фармацевтика компаниялари билан имзоланган битимлар доирасида қўлга киритадиган вакциналардан фойдаланади

2 дақиқа ўқиш30 006 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Норвегия ҳукумати ўз фуқароларига коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатади. Бу мамлакатда амалга ошириладиган миллий вакцинация дастурининг бир қисмига айланади, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, ягона Европа бозорининг бир қисми, бироқ Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланмайдиган Норвегия ЙИ фармацевтика компаниялари билан имзоланган битимлар доирасида қўлга киритадиган вакциналардан фойдаланади.

«Биз имкони борича кўпроқ одам хавфсиз ва самарали вакцинага эга бўлишини истаймиз. Шу сабабли ҳам вакцинация бепул бўлади», — дейди Норвегия ҳукумати раҳбари Эрна Сульберг.

Шунингдек, таъкидланишича, Европа Иттифоқи аъзоси ва Норгевияга қўшни бўлган Швеция керагидан ортиқ вакцина сотиб олиб, ортиқчасини кейинроқ Норвегияга сотади.

«Бугунги кунда Европа Иттифоқи вакцина ишлаб чиқарувчи учта турли компания билан битим имзолади ва яна бошқа ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Норвегия Швециянинг қайта сотиш тўғрисидаги битими орқали ушбу шартномалар доирасига киради», — дейилади мамлакат ҳукумати хабарида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Норвегияда коронавирус билан касалланганлар сони 15 793 кишига етган. Ҳозирга қадар 12 мингдан ортиқ бемор соғайган, 277 киши вафот этган.

Аввалроқ Американинг Moderna компаниясига тегишли коронавирус вакцинасининг дозаси 25-30 доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берилганди. Эмлаш курси эса 50-60 долларга баҳоланган. АҚШ аҳолиси учун вакцина бепул бўлади — дори воситасини давлат сотиб олади.

Moderna рақибларида эса вакцина нархи бундан ҳам арзон: Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTtech компаниялари АҚШга 100 миллион доза вакцинани 19,5 доллардан сотишни режалаштирмоқда. Британия—Швециянинг AstraZeneca  компанияси эса вакцина дозасини 3-4 доллардан етказиб бериш ниятида. Мавзуга доир: Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган ва «Sputnik V» деб ном олган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ушбу вакцина синовининг 3-босқичи 2022 йил охирларига бориб якунланиши маълум қилинган. 3-босқичда иштирок этадиган ўн минглаб кўнгиллилар барча зарур муолажаларни амбулатория шароитида ўтайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар