Daryo

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 38 миллионга етди

Коронавирусга чалинганлар сони тўрт кундан камроқ вақт ичида 1 миллионга кўпайди

1 дақиқа ўқиш24 902 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Пандемия бошидан буён дунёда 38 миллиондан ортиқ киши коронавирусни юқтирган, деб ёзади «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда (7,85 миллион), Ҳиндистонда (7,17 миллион) ва Бразилияда (5,1 миллион) қайд этилган. Россия — тўртинчи ўринда (1,31 миллион).

Коронавирусга чалинганлар сони тўрт кундан камроқ вақт ичида 1 миллионга кўпайди: 37 миллион кишилик маррадан 10 октябрь куни ўтилган эди. Бир ойдан сал кўпроқ муддат ичида эса касалланганлар сони 10 миллионга ошди.

Дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1,084 миллиондан ошди. Касалликдан энг кўп одамлар АҚШда вафот этган — 215 минг киши. Рўйхатда ундан кейинда Бразилия (150,6 минг) ва Ҳиндистон (109,8 минг) бормоқда.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион, 11 октябрь куни 37 миллион кишидан ошган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар