Daryo

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 35 миллион кишидан ошди

Қарийб бир ой ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 8 миллионга кўпайган

1 дақиқа ўқиш30 262 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RBK” / AP

Пандемия бошидан буён дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таянган ҳолда «РБК» хабар берди.

Фото: «РБК»

Қарийб бир ой ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 8 миллион нафарга ошган.

Касалланиш ҳолатларининг энг кўпи ҳамон АҚШда қайд этилмоқда. Мамлакатда пандемия бошланганидан бери 7,4 миллион кишида коронавирус аниқланган. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон (6,5 миллион), ундан кейин — Бразилия (4,9 миллион) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони  500 кишидан ошди. ССВ расмий статистикаси бўйича Ўзбекистонда 4 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра 58 687 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 55 318 нафари (94 фоизи) соғайган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни эса 31 миллион кишидан ошган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар